Jump to content

Қалам

From Vikipediya
Revision as of 16:00, 28 October 2024 by Borhan (talk | contribs) (Undid edits by 195.158.30.117 (talk) to last version by 2006mushtariybonu)
Рангли қаламлар.

Қалам ёғоч (ба’зан қоғоз ёки пластмасса) силиндр ва унинг ичига солинган пигмент ва гил аралашмали ёки графитли ёзув ёки чизув қуролидир. Ручкалардан фарқли ўлароқ, таркибида суюқ бўёқ бўлмайди.

Қалам — 1) хат ёзиш, расм солиш, чизма чизиш учун ишлатиладиган чизмачилик қуроли; ёғоч ёки металл қобиқ ичига олинган мўрт (синувчан) материал (кўмир, қўрғошин, графит, қуруқ бўёқдан қилинган ўзак). Қадимда халқлар, шу жумладан, Шарқ халқларида хаттотлар сиёҳ билан ёзиладиган қамиш Қаламлардан фойдаланишган. Дастлабки Қалам Италияда қора сланец лойидан 14-асрда қилинган, графит Қалам 16-асрдан расм бўлган. Франсуз олими Н.Канте 1790-йилда графит стерженли ёғоч Қаламни ихтиро қилган. 19-асрнинг 2-ярмида механик (стержени қисиб қўйиладиган) ёки автоматик (стержени бураб чиқариладиган) Қалам пайдо бўлди ва 20-асрда кенг тарқалди. Қалам ўзагининг қаттиқлик даражаси бўйича юмшоқ (русча белгиланиши М), қаттиқ (Т) ва ўртача қаттиқ (МТ) турларга бўлинади. Қалам қора ва бошқалар турли рангларда саноат корхоналарида ишлаб чиқарилади. Қалам чизмачилик, рассомлик, лойиҳачилик, гримчилик, пардозандоз, дурадгорлик ва бошқалар соҳаларда ишлатилади; 2) сиртларга ўйиб гул (нақш) солишда ва ҳайкалтарошликда қўлланадиган металл асбоб.