Jump to content

Ал-ҳумро саройи

From Vikipediya

Ал-ҳумро саройи (арабча, қизил; қизил сарой) — Испанияда араблар ҳукмронлиги давридан қолган меъморий ёдгорлик (Гранада вилояти, 13- 14-асрлар). Алгамра номи билан машҳур. Ал-ҳумро саройи да турар жой, меҳмонхона, масжид, ҳарам, ҳаммом ва ҳоказо бор. Сарой Гранада ш. четидаги баланд тепага қурилган. Унинг деворлари қизил тошлардан ишланган. Ал-ҳумро саройи нинг 2 ҳовлиси бўлиб, бири (Мир-та)да ҳашаматли хоналар, катта ҳовуз ва калта устунли равоқлар бор. Саройнинг яна бир қисмида тожхона қад кўтарган. Иккинчиси „шерлар ҳовлиси“ бўлиб, унда уй-жой бинолари, ўртада ўн икки шер ҳайкалли фаввора бор. Сарой меъ-морлигида амалий безак санъати катта ўрин олган. Ал-ҳумро саройи сув ўтказгич қувур билан таъминланган[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил