Jump to content

Домна печи

From Vikipediya

Домна печи, домна — темир рудаларидан чўян олинадиган шахта печ. Бетон пойдеворга ўрнатилган силиндрик кожухдан иборат. Кожух ичига печ таглиги (лешад) ни ҳосил қилувчи ўтга чидамли ғишт териб чиқилади. Печнинг пастки қисмида горн ва фурма бор. Горнда чўян ва шлак оқиб чиқадиган тешиклар қилинган. Шахта силиндрик колошник билан тугайди. Чуян оқиб чиқадиган тешик сатҳидан колошник юқорисидаги юклаш конусигача булган масофа Д. п.нинг фойдали баландлиги дейилади. Ана шу баландлик орасидаги ҳажм фойдали ҳажм деб аталади. Фойдали ҳажмдан фойдаланиш коэффициенти Д. п. ишининг асосий техник-иқтисодий курсаткичи булиб, у печда 1 суткада эритиб олинадиган 1 т чуянга туғри келадиган фойдали хажмни ифодалайди. У қанчалик кичик булса, печ шунчаяхши ишлайди. ЙирикД. п.нинг иш унумдорлиги суткасига 10000 т дан ортиқ.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил