Jump to content

Пантералар

From Vikipediya
Пантералар
Юқоридан пастга: ё'лбарс, шер, ягуар, қоплон, қор қоплони
Биологик классификация
Турлари

Пантҳера атрох (Леидй, 1853)
Пантҳера баламоидес Стиннесбеcк, 2019
Пантҳера блйтҳеаэ Ценг, 2014
Пантҳера дҳокпатҳаненсис Бакр, 1986
Пантҳера фоссилис (Реиченау, 1906)
Пантҳера гомбасзоэгенсис (Кретзои, 1938)
Пантҳера лео (Линнаэус, 1758)
Пантҳера онcа (Линнаэус, 1758)
Пантҳера палаэосиненсис (Зданскй, 1924)
Пантҳера пардус (Линнаэус, 1758)
Пантҳера принcипиалис Ҳеммер, 2023
Пантҳера шаwи (Броом, 1948)
Пантҳера спелаэа (Голдфусс, 1810)
Пантҳера тигрис (Линнаэус, 1758)
Пантҳера унcиа (Счребер, 1775)
Пантҳера ёунги Пеи, 1934
Пантҳера зданскйи Мазáк, Чристиансен & Китченер, 2011

Синонимлари
Арслон ва шер
Леопард
Йўлбарс
Ягуар
Қор қоплони болалари

Пантералар (лотинча: Пантҳера, қадимги юнонча: πάνθηρ) – мушуксимонлар оиласига кирувчи йирик йиртқич сутемизувчилар уруғи. Бешта мавжуд тур: қор қоплони (лотинча: Пантҳера унcиа), йўлбарс (лотинча: Пантҳера тигрис), шер (лотинча: Пантҳера лео), леопард (лотинча: Пантҳера пардус) ва ягуар (лотинча: Пантҳера онcа), шунингдек, бир қатор йўқолиб кетган турларни ўз ичига олади.

Эволюция жараёни

[edit | edit source]

Пантера уруғининг таксономияси бўйича кўплаб мунозаралар мавжуд бўлиб, унинг таснифи бир неча бор қайта кўриб чиқилган. Бу уруғ, йўқ бўлиб кетган Пантҳера счауби мушугидан (Виретаилурус счауби) келиб чиққан бўлиб, баъзан пуманинг дастлабки аждоди деб ҳам ҳисобланади. Пантера уруғи, Осиёда пайдо бўлгани эҳтимоли ҳам мавжуд. Катта мушукларнинг (шу жумладан пантералар ва бўз леопардларнинг ҳозирги авлоди – Неофелис) кичик мушуклар (Фелинаэ) кенжа оиласидан (барча мавжуд мушук турларини ўз ичига олган) ажралиши олти ва ўн миллион йил олдин содир бўлган. Қазилма тадқиқотлари шуни кўрсатадики, пантера уруғи 2 ёки 3,8 миллион йил олдин пайдо бўлган[1], ДНК тадқиқотлари эса пантера уруғи камида 16 миллион йил олдин пайдо бўлганини кўрсатган[2].

Морфологик ва генетик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йўлбарс асосий эволуцион ривожланишдан оғишган биринчи турдир. Илгари қор қоплони пантера уруғининг ўзагида жойлашган деб ҳисобланган, аммо яқинда ўтказилган молекуляр тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у нафақат уруғ ичида жойлашган, ҳатто бу тур леопардга ҳам яқиндир[3]. Шунинг учун кўплаб таснифлаш тизимлари қор қоплонини Пантера уруғига жойлаштиради, аммо бундай жойлаштириш (Пантҳера унcиа номи остида) ёки ўзининг Унcиа уруғини сақлаб қолиш бўйича аниқ ечим мавжуд эмас[4][3][5]. Геномлар таҳлили шуни кўрсатдики, қор қоплонларининг аждодлари йўлбарсларнинг аждодларидан 1,67 миллион йил олдин ажралиб чиққан[6].

Шунингдек, бу турга қадимги мушуксимонлар оиласи ҳам мансубдир. Замонавий ягуарлар Пантҳера гомбасзогенсис билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, кўпинча Европа ягуари деб аталади. Бу тур тахминан 1,6 миллион йил олдин ҳозирги Италия ҳудудида пайдо бўлган.

Бўз леопардлар (Неофелис) уруғи пантералар билан чамбарчас боғлиқ, аммо унинг таркибий қисми эмас.

Қуйида Мазáк, Чристиансен ва Китченерлар (2011) тадқиқотларига кўра, популяциянинг тахмин қилинган филогеник кладограммаси келтирилган.

Бо'з леопард

Пантералар

Қор қоплони

Пантҳера палаэосиненсис

Ягуар

†Америка шери

Пантҳера спелаэа

Шер

Леопард

Йўлбарс

Пантҳера зданскйи

2018-йилда сақланиб қолган ва қазилма мушукларнинг филогенетик тадқиқоти натижалари эълон қилинган. Ушбу тадқиқот қилич тишли мушуклар пастки жағларининг морфологик хилма-хиллигига, уларнинг турлари ва йўқ бўлиб кетиш муддатига асосланган. Яратилган кладограмма Пантҳера уруғидаги турларнинг бошқа боғликларини кўрсатади:[7]

Пантҳера палаэосиненсис

Пантҳера блйтҳеаэ

Қор қоплони

Пантҳера зданскйи

Йўлбарс

†Европа ягуари

Ягуар

Леопард

Шер

Пантҳера спелаэа

†Америка шери

Таснифланиши

[edit | edit source]

Уруғ 5 та замонавий тур: йўлбарс, шер, леопард, ягуар ва қор қоплонларини ўз ичига олади[8].

Бир нечта йўқ бўлиб кетган қазилма турлари ҳам таксономик равишда уруғга жойлаштирилган, улардан баъзиларининг ўрни ноаниқ ёки баҳслидир.

  • Пантҳера блйтҳеаэ – қор қоплонининг қадимги қариндоши
  • Пантҳера cрассиденс – бошқа мушуксимон таксони билан бир хил бўлиши мумкин
  • Пантҳера палаэосиненсис – бу уруғнинг плейсоцен вакили, йўлбарснинг аждоди
  • Пантҳера счауби – бу тур бу уруғга тегишли эмас ва пума билан кўпроқ боғлиқ
  • Пантҳера счреудери, Европа ягуарининг кичик синоними
  • Пантҳера шаwи – қадимги шер
  • Пантҳера тосcана – Европа ягуарининг кичик синоними
  • Пантҳера ёунги – қадимги шерга ўхшаш мушук
  • Пантҳера зданскйи – йўлбарснинг қадимги қариндоши

Умумий жиҳатлари

[edit | edit source]

Уруғ вакилларининг ўлчамлари катта ва жуда йирик. Уруғга бутун мушуксимонлар оиласининг энг катта вакили – йўлбарснинг Амур кенжа тури киради. Танаси узун ва бақувват. Танасининг чурра соҳаси қисқароқ ва умуртқаси кичик мушукларда бўлгани каби орқадан кўтарилмайди, лекин тўғри чўзилган. Гардани чурра соҳасига қараганда каттароқ, бели эса орқа томонда бир оз эгилади. Қуйруғи одатда узун бўлиб, тана узунлигининг камида ярмини ташкил қилади, баъзи турларда бироз кўпроқ. Боши нисбатан йирик, юз қисми бироз чўзилган. Қулоқлари кичик, калта, тепаси юмалоқ. Кўз қорачиғи думалоқ. Ёноқлардаги юнги ўсиб, мўйна ҳосил қилади; эркак шер танасининг олд қисмида ривожланган елкаси мавжуд, думининг охирида эса бир парча юнг ўсиб туради. Оёқлари қисқа ва қалин, кучли, панжасининг айниқса олд қисми кенг. ТирноқларИ катта, ўткир ва кависли, тўлиқ тортилиши мумкин. Тирноқнинг ён томонларида бармоқларнинг учларида тирноқни бутунлай яширадиган тери бурмаси мавжуд. Ранги бир рангли ёки қора кўндаланг чизиқли ва қора доғлар мавжуд шаклда бўлади. Тишлари жуда кучли, канинлар нисбатан қисқа, аммо кучли, кенг асосли. Кўпгина турларда жинсий диморфизм эркакларнинг каттароқ ўлчамларида намоён бўлади. Эркак шер тананинг олд қисмидаги ёлининг ривожланганлиги билан ажралиб туради.

Уруғ вакиллари ҳалқуми ўзгача тузилишга эга бўлиб, бу уларга бўкириш имконини беради. Бошқа мушуклардан фарқли ўлароқ, уруғ вакилларида гиоид органи тўлиқ оссификацияланмаган – суяклардан бирининг ўрнида ҳалқумнинг шишишига имкон берувчи эгилувчан лигамент мавжуд. Бундан ташқари, уларнинг овоз бурмалари бўлинмаган ва жуда самарали овоз чиқарувчи орган вазифасида ишлайдиган қувурсимон тузилмани ҳосил қилади. Бунда ҳиқилдоқ ҳаракати билан овоз шовқинли тарзда тарқалади .

Яшаш тарзи

[edit | edit source]

Уруғнинг барча вакиллари фаол йиртқичлар бўлиб, асосан йирик сутемизувчиларни, туёқли ҳайвонларни овлайди. Кўпинча ўлжа овчининг ўзида йирик бўлади. Улар яширинча ва пистирмадан ов қилишади (йўлларда, суғориш тешиклари яқинида). Ўлжани қорнидан ушлаб, билаклари ва тирсакларини ерга қўйиб ейди; йиртқичлар ўлжа бўлакларини бошларини силкитиб парчалайди. Кўпинча кечаси фаол бўлса-да, кундузи ҳам баъзи пайтларда фаол. Арслондан ташқари қолганлари ёлғиз яшайдилар. Арслоннинг ўзига хос хусусияти шундаки, у доимо прайд деб аталадиган кичик тўдаларда яшаб, кун кўради. Пасттекислик ва тоғ ўрмонларида, баъзан дарахтлар кам тоғ тизмаларида ва қамишзорларда яшайдилар, бир туригина – яъни шер, дашт, саванна ва ярим чўлларда яшайди.

Тарқалиш ҳудуди

[edit | edit source]

Уруғ Африка, Европанинг жануби-шарқий қисми, Осиёнинг шимолий қисмидан ташқари барча қисмида, Жанубий ва Марказий Америка ва Шимолий Американинг энг жанубида тарқалган.

Гибридлар

[edit | edit source]
  • Йўлбарс-шер ёки тигон - йўлбарс ва шернинг гибридидир
  • Лигер - шер ва йўлбарснинг гибридидир [9]
  • Леопон – леопард ва шернинг дурагайлари
  • Ягупард – бу эркак ягуар ва урғочи леопарднинг дурагайидир
Пантералар уруғининг турли вакилларининг дурагайлари
Урғочи ва эркак лигер Тион Пумапард Икки талигер ва йўлбарс Лилигер

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Турнер А (1987) Неw фоссил cарниворе ремаинс фром тҳе Стеркфонтеин ҳоминид сите (Маммалиа: Cарнивора). Анн Трансвалл Мус 34:319-347
  2. „Предки леопардов оказались родом из Тибета“. Лента.Ру (2013-йил 13-ноябр). 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.
  3. 3,0 3,1 Ю Л & Зҳанг Й.П. Пҳйлогенетиc студиэс оф пантҳерине cац (Фелидаэ) басед он мултипле генес, wитҳ новел апплиcатион оф нуcлеар бета-фибриноген интрон 7 то cарниворес(ингл.) // Молеcулар Пҳйлогенетиcс анд Эволутион : жоурнал. — Аcадемиc Пресс, 2005. — Вол. 35, но. 2. — П. 483—495. — ДОИ:10.1016/j.ympev.2005.01.017. — Андоза:ПМИД. Архивировано 7 сентябр 2010 года.
  4. Жоҳнсон, W.Э., Эизирик, Э., Пеcон-Слаттерй, Ж., Мурпҳй, W.Ж., Антунес, А., Теэлинг, Э. & О'Бриэн, С.Ж. Тҳе Лате Миоcене радиатион оф модерн Фелидаэ: А генетиc ассессмент(ингл.) // Сcиэнcе : жоурнал. — 2006. — Вол. 311, но. 5757. — П. 73—77. — ДОИ:10.1126/science.1122277. — Андоза:ПМИД.
  5. Молеcулар Эволутион оф Миточондриал 12С РНА анд Cйточроме б Сеқуэнcес ин тҳе Пантҳерине Линеаге оф Фелидаэ // Андоза:Нп3. — Андоза:ПМИД.
  6. Юэ-Чен Лиу эт ал. Геноме-Wиде Эволутионарй Аналйсис оф Натурал Ҳисторй анд Адаптатион ин тҳе Wорлд’с Тигерс, Оcтобер 25, 2018
  7. Пирас, П.; Силвестро, Д.; Cаротенуто, Ф.; Cастиглионе, С.; Коцакис, А.; Маиорино, Л.; Мелчионна, М.; Монданаро, А. эт ал. (2018). "Эволутион оф тҳе сабертоотҳ мандибле: А деадлй эcоморпҳологиcал спеcиализатион". Палаэогеограпҳй, Палаэоcлиматологй, Палаэоэcологй 496: 166−174. дои:10.1016/j.palaeo.2018.01.034. 
  8. Жоҳнсон, W. Э., Эизирик, Э., Пеcон-Слаттерй, Ж., Мурпҳй, W. Ж., Антунес, А., Теэлинг, Э. & ЎБриэн, С. Ж. (2006). „Тҳе Лате Миоcене радиатион оф модерн Фелидаэ: А генетиc ассессмент.“. Сcиэнcе 311 (5757): 73-77. дои:10.1126/сcиэнcе.1122277. ПМИД 16400146.
  9. „Лигр — гибрид льва и тигра“. 2007-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 12-июн.