Jump to content

Севги

From Vikipediya
Ромео ва Жулиэт, архетипик ошиқлар. Франк Диcксеэ чизган.

Севги ёки муҳаббат — бирор шахсга ёки кишилар гуруҳига, ғояга ёки амалий фаолиятга нисбатан интим ва кучли туйғу. Нафратнинг акси. Шахс ички дунёсининг энг эркин ифодаси сифатида юзага келади. Муҳаббат туйғусининг улуғворлиги ва мураккаблиги шундаки, унда биологик ва маънавий, шахсий ва ижтимоий, институтим ва умумий ҳолатлар бамисоли бир нуқтага тўпланади.

Ижтимоий фикрлар тарихида Муҳаббатга турлича маъно берилган. Юнонистонда Муҳаббатни кишилар ва табиат устидан ҳукмронлик қилувчи афсонавий куч деб тушунганлар, натижада Муҳаббат худоси – Эрот (Эрос) ҳақида тасаввурлар вужудга келган. Эмпедокл Муҳаббат оламни – инсонлар ва табиат ҳодисаларини уюштириб, бирлаштириб турувчи омил деб қараган, Платон Муҳаббатни 2 турга – ҳиссий Муҳаббат ва ақлий Муҳаббатга ажратади. Унинг фикрича, ҳиссий Муҳаббат ташқи гўзалликни ҳис қилишдан ҳосил бўлади ва Муҳаббатнинг қуйи босқичини ташкил этади. Ақлий Муҳаббат эса гўзалликни кенг маъ-нода – ахлоқий-эстетик, илмий тушунишдан пайдо бўлади. У аклий (маънавий) Муҳаббатни устун қўяди.

Ўрта Осиё мутафаккирлари ҳам Муҳаббат масаласига катта эътибор берганлар. Улар инсонлар орасидаги, жумладан, эркак ва аёл орасидаги Муҳаббатни юксак муносабат деб тушунишган. Ибн Сино Муҳаббат ҳақида махсус илмий асар ёзгани маълум. Юсуф Хос Ҳожиб назарида, Муҳаббат мустаҳкам оилавий турмуш, ижтимоий такомилнинг заминидир. Лутфий фикрича, Муҳаббат инсонни қадрлаш, садоқат ва вафодорлик билан чамбарчас боғлиқ.. Алишер Навоий Муҳаббатни 3 турга: эркак билан аёл никоҳида амалга ошадиган жинсий Муҳаббатга, умуман инсонлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўладиган Муҳаббатга, Аллоҳга бўлган Муҳаббатга ажратади. Европада Муҳаббат муҳим ижтимоий ҳиссиёт сифатида табиатни ўрганишга, шахснинг гармоник такомилига хизмат қилувчи куч сифатида талқин қилинди. 3. Фрейд Муҳаббатни физиологик инстинкт деб биллган ва ота-оналик, фарзандлик меҳри ҳам шу инстинктнинг айрим кўриниши деб ҳисоблади.

Севги, меҳр, садоқат даражасидаги Муҳаббат одамлар ва ҳайвонларнинг генетик дастурида мавжуд бўлган биологик ҳодиса сифатида ўзидан авлод қолдириш, уни ҳаётга тайёрлашга қаратилган кучли ҳис-туйғунинг намоён бўлишидир. Бу, ҳайвонда ҳам, одамда ҳам ўз зурриётини сақлаб қолишга қаратилган эҳтиросли эҳтиёжларни жинсий муносабатлар шаклида юзага чиқаради. Муҳаббат фақат 2 жинснинг бирлашишига бўлган кучли эҳтиросдан иборат бўлибгина қолмай, айни чоғда у одамнинг ота-онаси, қариндош-уруғлари, яқин кишилари, дўстлари, қўни-қўшнилари, ўқув ва меҳнат жамоалари, ўз халқи ва Ватани ҳамда умуман башарият билан руҳан яқинлашишнинг кучли воситаси ҳамдир. Муҳаббат туфайли индивид гўзал феъл-авторни, хулқни ўзида гавдалантириб, муайян жамоа ва жамият олдида юксак қадр топади, бошқаларда ўзига нисбатан самимий меҳр-оқибатни уйғота олади. Шунинг учун ҳам билиш назариясида Муҳаббат олам ва одам муносабатларини англаш жараенининг бошланиши ва шарт-шароити ҳам ҳисобланади. Одам оламни, ўзини кур-шаган табиий ва ижтимоий муҳитни уларга бўлган Муҳаббатни даражасида англайди. Муҳаббат одамлар ва нарсалар моҳиятини билиб олиш учун ақлга йўл очади, қоронғу дунёни ёруғ этади, эзгуликни ёвузликдан, ростни ёлғондан фарқлаш мезони сифатида ҳам намоён бўлади. Муҳаббат одамларни, турли жамоаларни, халқларни, миллатларни бир-бирига яқинлаштиради. Муҳаббат бор жойда мураккаб муаммолар ҳам осонликча ҳал бўлади, ҳатто урушларга, жанжалларга ўрин қолмайди. Шунинг учун ҳам бир гуруҳ файласуфлар инсоният тарихида Муҳаббат динини яратиш орқали халқларни, одамларни бирлаштириш, ҳамкорҳамна-фас қилиш мумкин, деган ғояни ҳам ишлаб чиққанлар.

Фантехника инқилоби шитоб билан давом этаётган, инсонга ирода ва индивидуал эрк бериш орқали ижтимоий тараққиётни тезлаштириш ва бинобарин, энг қулай турмуш шароитини вужудга келтириш мумкинлиги аён бўлган ҳозирги даврда анъанавий турмуш тарзи издан чиқиб, янги замонга монанд келадиган ҳаёт тарзи ҳали шаклланиб улгурганича йўқ. Бундай шаро-итда одамлардаги Муҳаббат ҳис-туйғулари сийқалашиб, дағаллашиб бораётгани, якка никоҳликка асосланган оилаларнинг қадрсизланиши (айниқса, Ғарбда) натижасида чинакам Муҳаббатга путур етаётгани ҳам кузатилмоқда.

Манбалар

[edit | edit source]