Jump to content

Ши Жун

From Vikipediya
Ши Жун
石俊
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 9-октябр 1982-йил (1982-10-09) (42 ёш)
Таваллуд жойи Далиан, Хитой
Бўйи 1.89 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Юннан Кунлу
Рақами 33
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002—2003 Юннан Ҳонгта 4 (0)
2004—2005 Чонгқинг Лифан 29 (5)
2005—2008 Ёунг Бойс 34 (3)
2008Лузерн (Ижара) 14 (1)
2008—2011 Ченгду Бладес 35 (6)
2011 Сичуан Дужиангян Сймбол 12 (13)
2012 Ҳарбин Йитенг 1 (0)
2012Қингҳаи Сенке (Ижара) 7 (2)
2013 Қингҳаи Сенке ? (3)
2016—2019 Ҳебеи Элите 93 (45)
Миллий терма жамоа
2005—2009 Хитой 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(31-декабр 2020-йил учун)

Ши Жун (талаффузи: Ши Сзюн) (1982-йил 9-октабр, Лиаонинг, Далян шаҳрида туғилган) — хитойлик футболчи, ҳужумчи, ҳозирда Хитойнинг иккинчи лигаси вакили Юннан Кунлу жамоасида ўйнайди.

Клубдаги фаолияти

[edit | edit source]

Илк фаолият

[edit | edit source]

Беш ёшида Далиан Ванданинг захира жамоасига қўшилишга муваффақ бўлган, аммо жамоада ўз ўрнини топа олмаган. Ўн олти ёшида у Чангчун Ятаига қўшилган ва ҳужумчи сифатида ўйнай бошлаган[1]. Профессионал футболчилик фаолиятини бошлаш учун Ши 2000-йилда Юннан Хонгта жамоасига ўтади ва кейин 2002-йилда Жиа Ада жамоасида дебют қилади. Жароҳат туфайли унинг 2003-йилги лига мавсуми давомида жуда кам майдонга тушган.

Швейсарияга кўчиб ўтиш

[edit | edit source]

2005-йил июл ойида Ши БСC Ёунг Бойсда муваффақиятли синовдан ўтган. 21-июлда Швейсария Суперлигаси жамоасига 500 000 евро эвазига трансфер қилинган. У Швейсария Суперлигасида ўйнаган биринчи хитойлик футболчига айланган ва 2005-йил 28-августда „Сент Галлен“га қарши ўйинда 85-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳолда дебют қилган. Уч мавсумдан сўнг Ши 2007/2008 лига мавсумининг иккинчи ярмида Швейсариянинг бошқа жамоаси „Люсерн“га ижарага берилган.

Хитойга қайтиш

[edit | edit source]

Ши Швейсариядаги фаолиятидан сўнг Хитой футболига энди кириб келган Ченгду Бладес клубига қайтган, жамоа таркибида у 15 ўйинда майдонга тушиб, дебют мавсумида 4 та гол урган[2]. Кейинги мавсумда Ченгду лига мавсуми охирида ўрта ўринни эгаллаган, бироқ улар келишилган ўйинлар учун иккинчи дивизионга тушуриб юборилган[3]. Шунга қарамай, Ши жамоада қолиб, яна юқори дивизионга кўтарилишга ёрдам берган. Ши 2011-йил июл ойида Хитойнинг 2-лига жамоаси Сичуан Дужиангян Сймболга ўтган. 21-август куни Ши лига ўйинида 6 та гол урган, бу ўйинда Сичуан Хубей ёшларини 7:0 ҳисобида мағлуб этган. У 2011-йилги мавсумнинг ярмида 13 та гол урган ва бу уни лиганинг энг яхши тўпурарига айлантирган.

Ши 2012-йил феврал ойида Хитойнинг биринчи лигасининг „Ҳарбин Йитенг“ жамоасига ўтган[4].

2016-йилнинг март ойида Ши Хитойнинг иккинчи лига клуби Ҳебеи Элите билан шартнома имзолаган.

Фаолият статистикаси

[edit | edit source]
Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Юннан Ҳонгта 2002 Хитой Жиа-А Лигаси 4 0 0 0 - - 4 0
2003 Хитой Жиа-А Лигаси 0 0 0 0 - - 0 0
Жами 4 0 0 0 0 0 0 0 4 0
Чонгқинг Лифан 2004 Хитой Супер Лигаси 19 4 0 0 - - 19 4
2005 Хитой Супер Лигаси 10 1 0 0 - - 10 1
Жами 29 5 0 0 0 0 0 0 29 5
Ёунг Бойс 2005—2006 Швейсария Супер Лигаси 13 0 2 0 0 0 - 15 0
2006—2007 Швейсария Супер Лигаси 17 3 4 1 0 0 - 21 4
2007—2008 Швейсария Супер Лигаси 4 0 1 0 0 0 - 5 0
Жами 34 3 7 1 0 0 0 0 41 4
Лузерн (Ижара) 2007—2008 Швейсария Супер Лигаси 14 1 0 0 - - 14 1
Ченгду Бладес 2008 Хитой Супер Лигаси 16 5 - - - 16 5
2009 Хитой Супер Лигаси 12 1 - - - 12 1
2010 Хитой Биринчи Лигаси 3 0 - - - 3 0
2011 Хитой Супер Лигаси 4 0 0 0 - - 4 0
Жами 35 6 0 0 0 0 0 0 35 6
Сичуан Дужиангян Сймбол 2011 Хитой Иккинчи Лигаси 12 13 - - - 12 13
Ҳарбин Йитенг 2012 Хитой Биринчи Лигаси 1 0 0 0 - - 1 0
Қингҳаи Сенке (Ижара) 2012 Хитой Иккинчи Лигаси 7 2 - - - 7 2
Қингҳаи Сенке 2013 Хитой Иккинчи Лигаси ? 3 2 2 - - 2 5
Ҳебеи Элите 2016 Хитой Иккинчи Лигаси 19 7 0 0 - - 19 7
2017 Хитой Иккинчи Лигаси 22 9 1 0 - - 23 9
2018 Хитой Иккинчи Лигаси 25 13 0 0 - - 25 13
2019 Хитой Иккинчи Лигаси 27 16 3 2 - - 30 18
Жами 93 45 4 2 0 0 0 0 97 47
Юннан Кунлу 2020 Хитой Иккинчи Лигаси 10 5 - - - 10 5
Карерада жами 239 83 13 5 0 0 0 0 252 88

Ютуқлар

[edit | edit source]
  • Хитой лигасининг иккинчи тўпурари: 2011-йил

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „ҳттп://спорц.сина.cом.cн/стар/шижун/“ (хитойча). спорц.сина.cом.cн. Қаралди: 21-август 2012-йил.
  2. „ҳттп://дата.спорц.сина.cом.cн/cсл/плаерс/?леагуэ_ид=198&теам_ид=32&ширтнумбер=40“ (хитойча). дата.спорц.сина.cом.cн (2008-йил 30-ноябр). Қаралди: 21-август 2012-йил.
  3. „Чина гоэс фуртҳер то фигҳт фоотбалл матч-фихинг“. энглиш.пеопледаилй.cом.cн (26-феврал 2010-йил). Қаралди: 21-август 2012-йил.
  4. „ҳттп://спорц.соҳу.cом/20120208/н334118136.штмл“ (хитойча). спорц.соҳу.cом (2012-йил 8-феврал). Қаралди: 21-август 2012-йил.