Таксономия
Таксономия (юн. тахис — жойланиш, қатор ва номус — қонун) — систематиканинг организмларни тасниф қиладиган назарий ва амалий бўлими. Терминни швед ботаниги О. Декандол (1813) тавсия этган. Баъзан Таксономиядан систематика ва тасниф синоними сифатида фойдаланилади, лекин систематика, одатда, организмларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисидаги, Таксономия эса тасниф принсиплари, усуллари ва қонуниятларини ўрганадиган фан ҳисобланади. Таснифнинг анъанавий усуллари организмларнинг ўхшашлиги ва улар белгилари гомологлигини ҳамда келиб чиқиши умумийлигини аниқлашга асосланган. Таксономиянинг асосий вазифаси организмлар табиий таснифини ишлаб чиқаришга имкон берадиган таксономик категориялар ва улар иерархияси тўғрисида рационал таълимот яратишдан иборат.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |